uzbekuzbek englishenglish главная страница
добавить в избранные
послать сообщение

27.09.2021 г.: «Полимерлар хакидаги фаннинг истикболлари» Ўзбекистон-Россия Микросимпозиуми бўлиб ўтди 2021 йилнинг 23-24 сентябр кунлари Тошкентда ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институтида (ПКФИ) «Нанополимерлар: Синтези, структураси ва кўлланилиши» мавзусидаги «Полимерлар хакидаги фаннинг истикболлари» Ўзбекистон-Россия Микросимпозиуми бўлиб ўтди. Симозиум Ўзбекистон Республикаси Мустакиллигининг 30 йиллигига багишланган. Симпозиум ташкилотчилари ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти кошидаги Юкоримолекуляр бирикмалар муаммовий кенгаши хамда Фанлар академиясидир. Мазкур илмий форумда полимерлар хакидаги фан сохасида фаол тадкикотлар олиб бораётган Ўзбекистон олимлари билан биргаликда Россия Федерациясининг етакчи олимлари хам иштирок этдилар. Микросимпозиумда полимерлар хакидаги Россия илм-фани РФА академиги А.Р. Хохлов (М.В. Ломоносов номидаги МДУ) бошчилигидаги РФА нинг илмий марказларида фаолият олиб бораётган етакчи олимлар жамоаси, жумладан - РФА мухбир–аъзоси А.В. Кучин (НЦ УрО Кимё институти), РФА мухбир–аъзоси Ю.А. Щипунов (Узок шарк бўлими Кимё институти), профессор Попов А.А.(Н.М. Эмануэл номидаги биокимёвий физика институти), ф.-м.ф.д. В.В. Василевская (А.Н. Несмеянов номидаги элементоорганик бирикмалар институти), ф.-м.ф.н. С.В. Ларин (Юкори молекуляр бирикмалар институт) профессор Э.Р. Бадамшина (Кимёвий физика муаммолари институти), шунингдек, Россиянинг катор илмий-тадкикот институтларидан: ф.-м.ф.д. М.О. Галлямов (М.В. Ломоносов номидаги МДУ Физика факультети), профессор А.В. Навроцкий (Волгоградский государственный технический Университет); к.ф.д. Т.А. Акопова (РФА Н.С. Ениколопов номидаги Синтетик Полимер Материаллар Институти), профессор И.И. Потемкин (М.В. Ломоносов номидаги МДУ Физика факультети) томонларидан пленар маърузалар шаклида намойиш этилди. Микросимпозиум ишида олимлар томонидан олиб борилган фундаментал ва амалий тадкикотлар натижасида кўлга киритилган ютуклар акс эттирилди ва мухокама килнди, фан, таълим ва ишлаб чикариш интеграцияси, «яшил кимё» принципларидан фойдаланган холда кимё саноати учун махсулотлар ва курилмалар ишлаб чикаришнинг амалдаги технологияларни мукаммалаштириш ва янги технологияларни ишлаб чикиш, моддаларнинг тузилиши ва таркибини тахлил килиш, илмий хажмдор корхоналарни ташкил этиш, илмий-техник ишланмалар ва тажриба-конструкторлик ишларини тижоратлаштириш, кадрлар таъминотини мустахкамлаш, мутахассислар тайёрлаш сифатини яхшилаш максадида илмий-таълимий дастурларни яратиш, юкори импакт факторли нашрларда илмий ишларни чоп этиш, замонавий технологияларни илм-фанга, таълимга ва ишлаб чикаришга жорий этиш масалалари борасида ўзаро фикр алмашилди. Мазкур анжуман иштирокчиларининг пленар маърузалари, шубхасиз, ёшларнинг ижодий ўсишига, илмий салохиятидан максимал даражада фойдаланишга, уларнинг касбий малакасини ортишига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси олимларининг икки томонлама хамкорлигини ривожлантиришга имкон беради ва истикболли бўлган полимерлар хакидаги фан сохасининг янада тараккий этиши йўлида Россия ва Ўзбекистон олимлари хамкорлигини янада мустахкамлашга xизмат килади.

copyright 2021 polchemphys.uzenglishenglish russianrussian